Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard Gold

Янгиланган сана:  14 Декабр 2020, 16:49
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури:
  • Валюта: АҚШ доллари
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури:
  • Валюта: АҚШ доллари
Mastercard  карталари — бутун дунё бўйича товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг энг қулай ва ишончли воситаларидан биридир. Туронбанк турли мавқега эга бўлган мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун икки хил турдаги дебетли Mastercard карталарни таклиф этади.

Дебетли Mastercard карталар Ўзбекистонда оммабоп, ишончли ва кенг тарқалган карталар ҳисобланади. Mastercard карта ўз эгаларига товарлар харид қилиш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва Интернетда товар сотиб олишни осон, тез ва хавфсиз равишда амалга оширишга ёрдам беради. Карта эгалари у орқали бажарилган операцияларнинг амалга оширилишини кузатиш, шунингдек ўз харажатларини назорат қилиш имкониятига эгадирлар.

Туронбанк Сизга MasterCard Standard ва MasterCard  Gold карталарини таклиф этади.

MasterCard карта эгалари уз карточкаларидан дунёнинг 170 та давлатида фойдаланишлари мумкин.

Mastercard эгалари картадан картага ўзаро пул ўтказишлари мумкин! 

Афзалликлари:

Ҳеч қандай навбат ва қоғозларсиз;
Хизмат 24/7 мавжуд;
Кунига $50 000 гача пул ўтказиш мумкин.

Ўтказмани амалга ошириш учун сиз фақат олувчининг карта рақамини аниқ билишингиз керак.

Янги функциялар ишлаши учун иловангизни янгилишни эсдан чиқарманг.

Шунингдек, Mastercard карталари учун “3d secure” хизматини ҳам тақдим этамиз. 

“3d secure” - бу онлайн-харидларни амалга оширишда ишончли ҳимоя тизимидир.

У қуйидаги қатор хизматлар учун тўловларни амалга оширганда қўл келади:

айрим интернет-дўконларда;

меҳмонхоналарни банд қилишда;

масофадан авиачипталар харидида.

Хизмат қандай ишлайди:

Сиз SMS орқали оладиган махфий кодингиз ҳар бир онлайн-тўловнинг хавфсизлилигини таъминлайди.

Филиалларимизда Mastercard картасини очинг,  “3d secure” хизматини фаоллаштириш учун ариза ёзинг ва пулларингиз хавфсиз сарфига хотиржам бўлинг.

Доллар ўтказмаларини картадан картага тез ва қулай амалга оширинг.

MyTuron мобил иловаси орқали Mastercard карталари ўртасида доллар ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.   

Онлайн хизматининг афзалликлари: 
- тезкор ўтказмалар ;
- хеч қанақа навбат ва қоғозларсиз;
- хизмат 24/7 давомида ишлайди.

Шартнома шакли
Бугунги кунда пластик карта бизнеси карточка эгалари учун янада янги хизмат турларини таклиф этган ҳолда жадал ривожланмокда. Жумладан SMS-banking (ёки оддий қилиб айтганда СМС-хабар) хизмати. Бу хизмат хоҳлаган вактда тегишли СМС хабар жўнатиб картадаги қолдиқ суммаси хакида маълумот олиш имкониятини беради. Шунингдек, карта орқали амалиёт бажарилганда пластик карточка эгасининг уяли алоқа телефонига шу ҳақда СМС хабар келади, унда сумма, сана вақти, шунингдек амалиёт амалга оширилган жой ва савдо шаҳобчаси қайд этилган бўлади.

Бу хизматнинг яна бир афзаллиги шундаки, агар амалиёт жараёнида картадан керакли суммадан ортиқча пул чиқим қилинса ёки такрорий транзакция амалга оширилса пластик карточка эгаси бу ҳақда СМС хабар орқали маълумот олади.

Мазкур хизматга уланиш учун Сиз банкнинг хизмат кўрсатувчи бўлинмасига мурожаат қилишингиз, ўз Mastercard пластик картангиз тўлиқ рақамини ва код билан биргаликда телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда ариза тўлдиришингиз лозим. Мижознинг аризасида кўрсатилган пластик карта коди бўйича маълумот факатгина мижознинг аризасида кўрсатилган телефон ракамга такдим этилади.
  • Mastercard Gold  картасини очиш - 40 000 сўм
  • Карта қолдиғининг энг кам миқдори - 35 usd
  • Валюта маблағларни нақдлаштириш – 0,5% (Туронбанк банкоматлари ва терминаллари орқали)
  • Бошқа банк терминаллари ва банкоматлари орқали нақдлаштириш - 0,5% +бошқа банк
  • Харажатлари
  • Нақдсиз ҳисоб-китоблар - 0,5%
  • SMS банкинг хизмати – 20 000 сўм
  • Интернет тўловлар - бепул 
  • Йиллик хизмат кўрсатиш – бепул
Ўзингизга кулай  хорижий валютадаги карталарини танлашингиз ҳамда Туронбанкнинг барча филиалларида қисқа муддатларда очишингиз мумкин. Бунинг учун шахсингизни таъсдиқловчи хужжат- паспорт ва бошланғич бадалга эга бўлишингиз лозим.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech