Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов карталар

Янгиланган сана:  19 Март 2024, 23:55
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: Ўзбек сўми
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: Ўзбек сўми
Uzcard турли харидлар ва хизматлар учун миллий валютада нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш, картадан картага P2P ўтказмалар учун жуда қулай бўлган пластик карта.

Карта пул бирлиги
   Сўм

Картани очиш бўйича банк хизмати
   36 000 сўм

Амал қилиш муддати
   5 йил

Картани қайта чиқариш
   36 000 сўм

Туронбанкнинг Uzcard пластик картаси афзалликлари:

  • Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул маблағларини сақлашнинг хавфсизлиги;
  • Нақд пул маблағингизнинг йўқолмаслиги ёки ўғирланмаслиги кафолати;
  • Ҳисоб-китобларнинг аниқлиги.

Туронбанк тўлов картаси ёрдамида Сиз қуйидаги тўлов ва операцияларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Карта ҳисоб рақамига меҳнат ҳақингиз ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш;
  • Савдо терминаллари ўрнатилган савдо пунктларида харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • Банкоматларда картадаги маблағни нақдлаштириш;
  • Банк ғазналарида нақд пул олиш (фақат индивидуал ва меҳнат ҳақи карталар бўйича);
  • Пул маблағини карта ҳисоб рақамидан юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига ўтказиш, масалан, институтда таълим олиш учун ёки кредит бўйича қарзларни узиш учун;
  • Карта ҳисоб рақамига нақд пул маблағини ўтказиш;
  • Коммунал ҳизматлар учун тўловларни амалга ошириш (газ, электрэнергия, мобиль алоқа, интернет хизматлари) ва бошқалар.

    QR-код онлайн тўловнинг хавфсиз ва ишончли платформаси:

    • QR-код (Quick Response Code) – тезкор аниқланадиган код бўлиб, у объект ҳақидаги маълумотни ўзида мужассам этади ва савдо терминалисиз тўловларни қабул қилиш имкониятини яратади. Агар онлайн ҳарид бўлса, банк картаси ёки шахсий маълумотлар талаб этилмайди.

Картангизни MyTuron мобил иловаси орқали бошқаринг.

Иловани PlayMarket ва Appstore да юклаб олиш мумкин.

Шартнома шакли
SMS-banking хизмати - бу хизматни ёқтиргандан сўнг карта эгасининг уяли алоқа телефонига картадаги қолдиқ суммаси, карта орқали бажарилган амалиётлар ҳамда уларнинг аниқ вақти, амалиёт амалга оширилган жой ва савдо шаҳобчаси қайд этилган СМС хабарнома келади. 

Пластик карта очиш - 36 000 сўм 

Паспортингиз билан банкимизнинг сизга яқин бўлган офисларидан бирига мурожаат қилинг ёки расмий веб-сайтимиз орқали онлайн буюртма беринг.






Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech