Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Visa Business

Янгиланган сана:  19 Март 2024, 15:19
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: АҚШ доллари
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: АҚШ доллари
Visa Business карталари — бутун дунё бўйича товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг энг қулай ва ишончли воситасидир. Туронбанк турли мавқеъга эга бўлган мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун тўрт хил турдаги Visa карталарини тақдим этади. Мазкур карта ёрдамида интернет-эквайринг хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. 

Карта пул бирлиги
   АҚШ доллари

Картани очиш бўйича банк хизмати

   90 000 сўм

Амал қилиш муддати
   5 йил

Картани қайта тиклаш
   90 000 сўм

Туронбанкнинг Visa Business картаси афзалликлари:

  • Ишончли ва оммабоп
  • Дунёнинг 170 та давлатида фойдаланиш мумкин
  • Интернетда қулай харидлар
  • Картадаги операцияларни онлайн кузатиб бориш
  • Visa эгалари картадан картага ўзаро пул ўтказиши мумкин;
  • Хизмат 24/7 мавжуд;
  • 1 миллиондан ортиқ банкоматларда нақд пул ечиш мумкин
  • 25 миллионга яқин савдо нуқталарида харидларни амалга ошириш имконияти. 

Картангизни MyTuron мобил иловаси орқали бошқаринг.

Иловани PlayMarket ва Appstore да юклаб олиш мумкин.

SMS-banking бу карта эгасига СМС хабар жўнатиб картадаги қолдиқ суммаси ҳакида маълумот олиш имкониятини беради. Шунингдек, карта орқали амалиёт бажарилганда пластик карточка эгасининг уяли алоқа телефонига шу ҳақда СМС хабар келади, унда сумма, сана вақти, шунингдек амалиёт амалга оширилган жой ва савдо шаҳобчаси қайд этилган бўлади.

Бу хизматнинг яна бир афзаллиги шундаки, агар амалиёт жараёнида картадан керакли суммадан ортиқча пул чиқим қилинса ёки такрорий транзакция амалга оширилса пластик карточка эгаси бу ҳақда СМС хабар орқали маълумот олади.

Мазкур хизматга уланиш учун Сиз банкнинг хизмат кўрсатувчи бўлинмасига мурожаат қилишингиз, ўз Visa пластик картангиз тўлиқ рақамини ва код билан биргаликда телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда ариза тўлдиришингиз лозим. Мижознинг аризасида кўрсатилган пластик карта коди бўйича маълумот факатгина мижознинг аризасида кўрсатилган телефон ракамга такдим этилади.
  • Visa Business картасини очиш - 90 000 сўм
  • Карта қолдиғининг энг кам миқдори -  50 usd
  • Валюта маблағларни нақдлаштириш – 0,5% (Туронбанк банкоматлари ва терминаллари орқали)
  • Бошқа банк терминаллари ва банкоматлари орқали нақдлаштириш - 2%  
  • Нақдсиз ҳисоб-китоблар - 0,5%
  • Интернет тўловлар - 0,5%
  • Йиллик хизмат кўрсатиш – бепул
Ўзингизга қулай  хорижий валютадаги карталарини танлашингиз ҳамда Туронбанкнинг барча филиалларида қисқа муддатларда очишингиз мумкин. Бунинг учун шахсингизни таъсдиқловчи хужжат- паспорт ва бошланғич бадалга эга бўлишингиз лозим.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech