Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Internet-Banking тизими мижозга шахсий ҳисоб рақамини аниқ вақт мобайнида узоқдан бошқариш имконини яратади.

Мижозларнинг ўз ҳисоб рақамларини масофадан бошқариш имконияти уларга бир қатор қулайликларни яратади:
  • 40 дан ортиқ хизматлар (уяли алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, интернет провайдер ва рақамли телевидения ва хоказо)га тўловни амалга ошириш;
  • банкда очилган кредит ҳисоби ҳақида маълумот олиш; 
  • ҳисоб рақами баланси ва ҳисоб очилган санадан депозит тарихи ҳақидаги маълумотни кўриш;
  • онлайн омонатлар очиш;
  • микроқарз олиш;
  • онлайн конверсия операцияларини амалга ошириш.
Бунда, амалга ошираётган жараёнларнинг барчаси реал вақт тартибида акс эттирилади. 

“Интернет – Банк” тизимига кириш Интернет тармоғидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча компьютерлардан Банкнинг корпоратив сайти www.turonbank.uz орқали амалга оширилади.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Сиз “Туронбанк” АТБда амал қилаётган (кредит, депозит, жорий) ҳисобрақамига эга бўлишингиз лозим.

Кабинетга ўтиш
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech