Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий навйиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 26.12.2023

Янгиланган сана:  ...

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
20
23 йил «26» декабрь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. «2023-2027 йилларда «Туронбанк» АТБнинг ривожланиш стратегияси»ни тасдиқлаш.

4. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

5. «Туронбанк» АТБ Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

6. «Туронбанк» АТБнинг манфаатлар тўқнашувини бошқариш Сиёсати»ни янги таҳрирда тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2023 йил «4» декабрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2023 йил «20» декабрь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат,  акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2023 йил «26» декабрь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,

Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech