Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 27.06.2020

Янгиланган сана:  11 Июн 2020, 09:16

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши
2020 йил «27» июнь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1.Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.Банкнинг 2019 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2020 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4.Банкнинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5.2019 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6.Банк Кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7.2019 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8.Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9.Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.

10.Банкнинг 2020 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

11.«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

12.«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

13.«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

14.«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

15.««Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

16.««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

17.««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

18.«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

19.Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

20.Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

21.Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2020 йил «5» июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2020 йил «23» июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2020 йил «27» июнь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, 

Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech