Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 07.11.2020

Янгиланган сана:  19 Октябр 2020, 12:21

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
2020 йил «07» ноябрь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банк Кенгаши аъзолари таркибини бутлаш мақсадида бўш қолган ўринга янги аъзони сайлаш.

4.     Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш.

5. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

6. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида банкнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар ҳамда йирик битимлар рўйҳатини аниқлаш ва тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2020 йил «16» октябрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2020 йил «03» ноябрь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2020 йил «07» ноябрь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари.
Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70. 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech