Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 10.04.2021

Янгиланган сана:  23 Март 2021, 15:31

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил «10» апрель куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ: 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Имтиёзли акцияларга дивиденд тўлаш тўғрисида.

4. Банкнинг хайрия (ҳомийлик) ёки бепул ёрдам кўрсатилиши чегарасини белгилаш, шу жумладан, Кузатув кенгашига, хайрия (ҳомийлик) ёки бепул ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ваколатини бериш.

5. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил «19» март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил «6» апрель ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2021 йил «10» апрель куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,Абай кўчаси, 4а-уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,Телефонлар: +99895 144 60 00; 71 202 01 01; 71 202 70 70. 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши


Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 23.06 KB
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech