Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 30.06.2021

Янгиланган сана:  8 Июн 2021, 14:38

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил «30» июнь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ: 

1. Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банкнинг 2020 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2021 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Банкнинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5. 2020 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Банк Кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини ҳамда банкнинг ривожланиш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2020 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8. Банкнинг 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

10. Банкнинг 2021 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

11. Банк акциядорларининг 2021 йил 8 январдаги АС-1/6-сонли қарорига ўзгартиришларни тасдиқлаш.

12. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

13. ««Туронбанк» АТБ Корпоратив бошқарув тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

14. «2021-2023 йилларда «Туронбанк» АТБнинг ривожланиш стратегияси»ни тасдиқлаш.

15. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

16. Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш.

17. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида банкнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар ҳамда йирик битимлар рўйҳатини аниқлаш ва уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.

18. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

19. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

20. Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил «7» июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил «24» июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2021 йил «30» июнь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

 «Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech