Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 11.12.2021

Янгиланган сана:  19 Ноябр 2021, 12:53

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил «11» декабрь куни соат 11:00да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 1 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида банкнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

4. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

5. Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш.

6. ««Туронбанк» АТБ Кузатув Кенгаши ва қўмиталари, Кенгаш Раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш Тартиби»ни тасдиқлаш.

7. ««Туронбанк» АТБ Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисида»ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

8. ««Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низом»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил «19» ноябрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил «6» декабрь ҳолатига тузилади. Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди. Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2021 йил «11» декабрь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,Абай кўчаси, 4а-уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,Телефонлар: +99895 144 – 60 – 00; 71 – 202 – 01 – 01; 71 – 202 – 70 – 70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech