Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акционерлик умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ҳабар 08.01.2021

Янгиланган сана:  8 Апрел 2022, 11:31

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил «8» январь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банк Кузатув Кенгаши аъзоси Кадиров Абдулазиз Абдулхаевичнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш.

4. Гжегож Завадани Банк Кузатув Кенгаши аъзоси этиб сайлаш.

5. «Туронбанк» АТБ бошқарув фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш.

6. «Туронбанк» АТБ Кенгаши таркибидаги хорижий мустақил аъзоларининг мукофот ва (ёки) компенсация харажатлар миқдорини белгилаш.

7. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

8. ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан банк балансидаги мулкларни бериш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2020 йил «16» декабрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил «4» январь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2021 йил «8» январь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,Абай кўчаси, 4а-уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,Телефонлар: +99895 144 60 00; 71 202 01 01; 71 202 70 70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши


Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 27.00 KB
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech