Мавжуд бўлган ёки тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бу ҳақда бевосита раҳбарини ҳамда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни хабардор этиши шарт. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни олган раҳбар унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши ва давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиши шарт. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни олгач, ушбу Қонунга мувофиқ давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларига тегишли ахборотни киритиши шарт.
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.