Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АКБ «Туронбанк» акциядорларининг навбатдаги йиллик, хисобот умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

22 Июн 2015
  1. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик хисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Банкнинг 2014 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2015 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг хисоботини тасдиқлаш.
  3. Банкнинг 2014 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш ҳамда 2014 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Банк Кенгашининг 2014 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда банк Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида.
  5. 2014 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида.
  6. Банкнинг тақсимланмаган фойдасини, шу жумладан 2014 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  7. Банкнинг 2015 йилдаги асосий ривожланиш йўналишларини ҳамда 2015 - 2020 йиллар учун ривожланиш стратегик режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
  9. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки «Бошқаруви тўғрисидаги Низом»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
  10. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки «Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
  11. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  12. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  13. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  14. Банк Бошқаруви Раисини тасдиқлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2015 йил 15 июн ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2015 йил 23 июн ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат хамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2015 йил 27 июн куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шахри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; +99895 144-09-00.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Источник: не указано / Просмотров: 109
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! By Speech