Қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги
БИЛДИРИШНОМА 

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уйда жойлашган «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки, қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (2021 йил 30 июль, рўйхат рақами Р0496-25) асосида чиқарилган акцияларнинг 29 891 201 донаси ёки 100 фоизи 2021 йил 13 августда тўлиқ жойлаштирилганлигини маълум қилади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (2021 йил 30 июль, рўйхат рақами Р0496-25) кўра «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг номинал қиймати 1 700 сўм бўлган 29 891 201 дона эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз оддий акциялари чиқарилган.

Қўшимча акцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (2021 йил 30 июль, рўйхат рақами Р0496-25) кўра акцияларни жойлаштириш тугаган сана (муддат): ушбу чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган кун, лекин қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кундан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат.