Комплаенс офицерига мурожаат
Мурожаатни юборинг
Мурожаатни текшириш
Оммавий оферта
Ҳурматли фойдаланувчи!
Мурожаатингизни электрон шаклда тўғридан-тўғри “Туронбанк” АТБнинг комплаенс назорат ходимига юбориш имконияти мавжуд. Шунингдек, сиз юборган мурожаат расмий ҳисобланади.
Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:
- Жисмоний шахс сифатида мурожаат ёлласангиз фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат ёлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши талаб этилади.
- Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.
- Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
- одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
- мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар.
- тижорат таклифларини, турли тадбирлар, семинарларга таклифномаларни, банк фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳар қандай ахборотни жўнатиш. Бу каби ахборотни сиз электрон почтага жўнатишингиз мумкин.
- Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.
Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.