Menyu
Депозит сертификаларнинг афзалликлари:
- Маблағ қўйилган муддат давомида ўзгармайдиган, аниқ белгиланган фойда (процент) ставкаси;
- Ҳуқуқларни бошқа кишиларга бериш имконияти;
- Банк ёки бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажариш мақсадида депозит сертификатдан гаровга қўйиладиган нарса сифатида фойдаланиш;
- Депозит сертификатлар бўйича, берилган жойга боғлиқ бўлмаган равишда, Банкнинг ҳар қандай филиалида пул тўланиши мумкин.