Бир неча кун аввал анонс қилганимиз (https://t.me/bankers_uz/1078) — мобил телефондан "HUMO" терминали сифатида фойдаланиш бўйича уникал хизмат Туронбанк томонидан ишга туширилибди.

Энди тадбиркорлар ўз смартфонларидан “HUMO” терминаллари ўрнида фойдаланиши мумкин. “One Touch” тизими орқали тўловларни қабул қилиш учун терминал қурилмаларини кўтариб юришга ҳожат қолмайди, шунчаки уяли телефонга (NFC тизими мавжуд андроид телефонлар) картани текказиш орқали тўловларни қабул қилиш мумкин! 

Бу хизмат кўпроқ такси, етказиб бериш хизматлари, кичик савдо нуқталарида ишлайдиган тадбиркорлар учун анча қўл келиши аниқ. Бунинг учун мижозлардан банк билан боғланиб, ўз смартфонига хизматни ёқтириб олиш кифоя!  

Батафсил қўлланма мана бу ерда. (https://turonbank.uz/oz/press_center/news/turonbankdan-premium-khizmat-one-touch/)

Эслатиб ўтамиз, Туронбанк бу йил ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонламоқда! 

|Банк сайти| (http://turonbank.uz/) |Telegram| (https://t.me/turonbankuz) |Facebook| (https://fb.com/turonbank) |Instagram| (https://instagram.com/turonbank)

Call-center: (+998 95) 144-60-00