Туронбанк филиалларига омонат жойлаб, фоиз билан бирга янги телевизор ҳам олинг!
Барча банк сизга ўзининг омонат хизматларини таклиф этиши мумкин. Лекин ҳаммаси ҳам омонат маблағингиз учун совға беравермайди. Туронбанкнинг “Филиалга марҳамат” номли янги акцияси ана шундай ўзини қадрлайдиганлар учундир. Унинг доирасида жорий йилнинг 20 ноябрига қадар ўз маблағларини Туронбанкнинг Республика миқёсидаги филиалларига ишониб топширган фуқаролар, замонавий маиший техника (энг сўнгги русумдаги телевизорлар) билан тақдирланишар экан.
Акция шартлари эса жуда ҳам оддий. Банкнинг Марказий амалиёт бошқармаси ва филиалларда янги омонат хисобварағи очиб, унга 10 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда муддатли омонат ҳисобварағини очишнинг ўзи кифоя. Шу орқали сиз акция иштирокчисига айланасиз ва қимматбаҳо совринлардан бирининг бахтли соҳиби бўлиш имконияти юзага келади.
Аҳамиятлиси, унда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам иштирок этишлари мумкин экан. Унинг ғолиблари эса белгиланган муддат якунига етгандан сўнг Random.org дастури орқали тасодифий танлов асосида эълон қилинади.
Имкониятни қўлдан бой берманг. Маблағингизни бир неча карра ошириш баробарида, хонадонингизга янги телевизор олиб боринг.