Мижозларимиз учун қулайликлар яратишда давом этамиз. Туронбанк ҳар қандай маркадаги электромобил ёки гибрид машиналар учун 4 йил муддатга 660 млн сўмгача бўлган миқдорда "EkoGreenCar" автокредитини ажратмоқда.
Мазкур автокредитни расмийлаштирган мижозларимиз “Туронбанк” офисларида жойлашган қувватлаш станциясидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Автокредит бирламчи ва иккиламчи бозордаги машиналар учун ажратилади. Асосийси расмий даромадга эга бўлмаганлар ҳам расмийлаштириши мумкин.
Қувватлаш станциямиздан нафақат мижозларимиз балки барча электрокар эгалари фойдаланишлари мумкин.
Батавсил маълумот олишни истасангиз биз билан боғланинг: 1220