Қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги
БИЛДИРИШНОМА
Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уйда жойлашган «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки, қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (2021 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами Р0496-26) асосида чиқарилган акцияларнинг 271 638 048 донаси ёки 99,31 фоизи 2021 йил 14 октябргача қисман жойлаштирилганлигини маълум қилади.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (2021 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами Р0496-26) кўра «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг номинал қиймати 1 700 сўм бўлган 273 529 412 дона эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз оддий акциялари чиқарилган.
Қўшимча акцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (2021 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами Р0496-26) кўра акцияларни жойлаштириш тугаган сана (муддат): ушбу чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган кун, лекин қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кундан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат.