Kompromatuzb телеграм каналида “Туронбанк мобил иловаси қасддан ишлатилмаяпти!” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарга расмий муносабат!
“Туронбанк” АТБ сентябр ойидан янги “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади, замонавий трансформация жараёнининг навбатдаги босқичида яъни октябр ойидан Туронбанкнинг янгиланган MyTuron мобил иловаси ҳам қайта ишлаб чиқилди. Янги Мобил илова замонавий хизматларни қамраб олган бўлиб ундан фойдаланиш жуда қулай, амалиётлар эса тез ва осон бажарилади. Ҳозирги кунда мобил илова тўлиқ ишга туширилиши учун сўнгги босқич синовлардан ўтмоқда. Айни дам мижозларимиз тест режимида ишлаётган MyTuron мобил иловаси тақдим этаётган хизматлардан фойдаланишлари, хусусан, кредит тўловларини ҳам бемалол тўлашлари учун имконият яратилган. Тест режимида ишлаётганлиги сабабли айрим камчиликлар юзага келиши мумкин, бу камчиликлар ҳақида мижозларимиз телеграм ижтимоий тармоғида мижозлар учун ташкил этилган гуруҳ ёки 1220 рақами орқали бизга мурожаат қилишларини илтимос қиламиз.
Ҳурматли мижозлар, янгиланган MyTuron мобил иловасини PlayMarket ва Appstore орқали юклаб олишингиз мумкин.
Шу ўринда биз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
14 Noy 2022