«Туронбанк» АТБ «MyTuron» мобил иловасида онлайн микроқарз хизмати учун таъминот сифатида электрон суғурта полисларини автоматик тарзда ажратиш бўйича суғурта (махсус лицензия ва ликвид балансга эга) компанияларини ҳамкорликда ишлашга таклиф этади.

Таклифлар Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уй манзили ёки info@turonbank.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади. 

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 71 202 01 01 (ички рақам 212, 287, 123)