«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши
20
22 йил «29» июнь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ: 

1.     Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.     «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.     Банкнинг 2021 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2022 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4.     Банкнинг 2021 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5.     2021 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6.     Банк Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини ҳамда банкнинг ривожланиш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7.     Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8.     Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9.     Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

10. Банкнинг 2022 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

11. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.

12. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида банкнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар ҳамда йирик битимлар рўйҳатини аниқлаш ва уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 02/36/1454-сонли хатига ҳамда банк Кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги К-34/1-сонли қарорига асосан Банк Кузатув Кенгаши аъзоларининг жавобгарлигини суғурталаш (D&О Insurance).

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 6 июндаги 02/29-36/943-сонли хатига асосан банк тафтиш комиссияси фаолиятини тугатиш.

15. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

16. Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил «07» июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил «23» июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2022 йил «29» июнь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,
Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,
Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70. 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши