Бугун пойтахтимизда ШҲТ билан ҳамкорликдаги “Наврўз” IV Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди. Унда 18 та давлатдан 2 мингдан зиёд спортчилар қатнашишди. Иштирокчилар «Humo Arena» спорт саройи олдидан Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб югуришди.
Марафонда Туронбанк жамоаси вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз жисмоний ҳолатларини яна бир карра синовдан ўтказишди.