Туронбанк Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 млн. долларлик янги шартнома имзолади!  

Барчангизга маълумки, бугун пойтахтимиздаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ўз якунига етади. Унда ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари ҳамда соҳа экспертлари иштирок этишди.

Кун тартибидан ўрин олган қатор тадбирлар доирасида 4 сентябр куни "Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" йўналишига қаратилган 10 млн. АҚШ долларлик янги шартномани имзоланди. Бу ўзаро муносабатларни тараққий эттириш, кутилмаган пандемиядан кейин ўзбек бизнес доира вакиллари, хусусан "Туронбанк" АТБ мижозларини иқтисодий қўллаб - қувватлаш учун ўта муҳим янгилик бўлди десак адашмаган бўламиз.

7777777777777777777.png

Қолаверса, Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун "Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосовичга “Bank for its partnership with ITFC in SME financing” (“Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришдаги ҳамкорлиги учун”) ёрлиғини, Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонболлар тантанали равишда топширишди. 

Снимоктттттт.JPG

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида “Туронбанк” АТБда Халқаро стандартларнинг молиявий ҳисоботларини жорий этиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш учун грант ажратиш бўйича ҳам шартнома имзоланди.

Шунингдек, тадбирлар давомида "Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович ва Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича музокара ҳам ўтказилди. 

IMG_0543.JPG

IMG_0544.JPG

Маълумот учун: 
 
"Туронбанк" AТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳининг савдони молиялаштириш бўлинмаси Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ИТФC) билан 2018 йилдан буён ўзаро узвий муносабатларда ишлаб келади. Шу кунгача Ислом тараққиёт банки гуруҳи тузилмалари билан умумий ҳамкорлик доирасида 16,0 млн. AҚШ доллари жалб этилган бўлиб, шундан Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ИТФC)дан 6,0 млн. AҚШ доллари қабул қилинган. Бу маблағлар ҳисобидан жами 13 та йирик лойиҳа молиялаштирилиб, бунинг натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.