Туронбанкда аёллар билан ишлаш бўйича ўзига ҳос ёндашув!

Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

6 (35).jpg

3 (58).jpg

Аҳамиятлиси, мазкур йўналиш мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида ҳам энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди ва уларнинг ижросини тизимли тарзда, ҳар бир ташкилот ва идора кесимида таъминлаш ишлар олиб борилмоқда. Умумий персоналнинг 36 фоиз яъни 550 га яқинини аёллар ташкил этувчи “Туронбанк” АТБда ҳам аёллар фолллигини ошириш, уларнинг ташаббус ва ғояларини рўёбга чиқариш бўйича яхши тизим шаклланган. Сўзимизнинг исботи сифатида “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиснинг ўринбосари, “Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-Кенгаши комиссияси” раҳбари Ибрагимова Шахло Алимбаевна бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ҳудудларга сайёр қабулларини келтириш мумкин.

2 (65).jpg

1 (62).jpg

Бу сафарги учрашув Туронбанкнинг водий заминида жойлашган “Наманган” ва “Фарғона” марказларида фаолият олиб бораётган хотин – қизлар билан бўлди. Унда асосий эътибор, бугунги кунда Президентмимиз томонидан аёлларга яратиб берилаётган имкониятлар, хусусан, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, касбий билмларини ошириш, жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш каби мавзуларга қаратилди. Шунингдек, Туронбанкни янада ривожлантириш бўйича хотин – қизларнинг таклифлари, ташаббуслари ва ғоялари тингланди.

5 (36)dddd.jpg

Айтиш керак, молия муассасаси тизимида аёлларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш ва қўшимча имконият яратиш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Энг аввало аёлларнинг қобилият ва салоҳиятларидан келиб чиққан ҳолда раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, ёшларидан қатъий назар ўз устиларида доимий ишлашлари учун турли хил ўқув дастурларини ташкил этиш, ўрта махсус маълумотга эга аёл ходимларни олийгоҳларга таълим олиш учун йўналтириш каби кўплаб ишлар шулар жумласидандир. Охирги 4 йилда 100 нафарга яқин мана шундай маълумоти ўрта махсус бўлган аёл ходимларнинг олий таълимга қабул қилиниши сўзимизнинг яққол тасдиғидир. Бунинг натижасида уларнинг корпоратив иш позициялари бир неча бора юқорилаб, меҳнат фаолиятларига бўлган масъулиятлари ҳам ошмоқда. Мана масалан ўтган йиллар давомида департамент директори, бошқарма бошлиғи ва филиалларда бош бухгалтер ўринбосари каби қатор йўналишларга масъул этиб, тиришқоқ ва меҳнатсевар хотин - қизлар тайинланди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, банкка ишга қабул қилинган талаба ёшларнинг аксариятини ҳам иқтидорли ва интилувчан қизлар ташкил этаётганидир. Хусусан, иқтидорли талабалар танлови ҳамда ички тест орқали ишга қабул қилинган 300 нафар ёш мутахассисларнинг кўп қисми уларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, мунтазам равишда Республикадаги барча марказларнинг аёллари учун диёримиз тарихининг энг кўҳна обидалари билан танишиш, маданий – маърифий завқ олиб, ўзаро дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлашлари учун туристик саёҳатлар ҳам йўлга қўйилган.

Муҳтарам, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати ва эътибори билан белгиланади”. Шундай экан эркин фуқаролик жамияти тузилишида муносиб иштирок этаётган аёлларимиз доим эътиборда. Зеро, ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.