Кейинги йилларда халқимиз учун қилинаётган қулайлик ва имкониятлар ниҳоятда кенг қулоч ёйди. Бугун аҳоли учун яратилаётган шароитдарни кўрар экансиз, ечимсиз муаммолар, кечиб бўлмайдиган йўллар қолмагандек кўринади. Зеро, бу масала доимо давлатимизнинг диққат марказида турибди. Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва 2020 йил 1 майда имзоланган “Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ҳар бири аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, уларга бахтли ва фаровон турмуш тарзини таъмин этишга қаратилган.

IMG_6481.JPG

Ўтган 2019 йилда республикамиз бўйлаб 13 минг арзон уй-жой қуриш режалаштирилган эди ва бу режалар муваффақиятли амалга оширилди. Мазкур уйларнинг 11070 таси уй-жойга муҳтож оилаларга, 658 таси алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга ва 1272 таси эса оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга берилди. Шунинг ўзиёқ мамлакатимизда ҳар бир фуқаро эътиборда эканлигини англатади. Албатта, бу жараёнда тижорат банклари ҳам фаол иштирок этиб, мамлакатимиз аҳолисини ҳар томонлама қулай, арзон, сифатли уй-жойлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Натижада ажратилаётган ипотека кредитлари кўламининг ортиб бораётгани юртдошларимизнинг ўзининг кичик Ватанига эга бўлишларида муҳим омил бўлмоқда. Айни шу маънода “Туронбанк” АТБ ҳам одамларимизнинг арзон уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида молиявий ресурсларни жалб қилмоқда.

IMG_6465.JPG

Сўзимиз исботини, жорий йилнинг 24 декабр санасида “Туронбанк” АТБ ва “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ўртасида имзоланган ипотека кредит ажратишни назарда тутувчи Бош келишувда кўришимиз мумкин. Бу мажбуриятсиз ипотека кредит линияси бўлиб, банкка бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида ипотека кредитларини молиялаштиришга имкон беради. 

IMG_6473.JPG

ЎзИКМК ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг бир қатор афзалликларига мавжуд. Хусусан, ушбу ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй-жой сотиб олишлари учун мўлжалланган бўлиб, узоқ муддатли яъни 20 йилгача ажратилади. Қолаверса, ахолига бирламчи ва иккиламчи ипотека шартлари асосида уй-жой сотиб олиш ва уларни таъмирлаш учун ҳам тақдим этилади. Энг асосийси, компания маблағлари эвазига молиялаштириладиган ипотека кредитлари фақатгина Ўзбекистон резидентларига берилади.

IMG_6490.JPG

Айтиш керакки, айни вақтда Туронбанк юртимиз фаолият олиб бораётган молия муассасалари орасида ипотека кредитлари ажратиш ҳамда ипотека бозорини ривожлантириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Биргина 2020 йилнинг 1 декабр ҳолатига бирламчи уй-жой бозоридан хонадон харид қилиш истагидаги 331 нафардан ортиқ фуқароларга қарийб 105,9 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Буларнинг орасида субсидия тўланган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорликдан сўнг бу рақамлар янада юқорилаши турган гап.

IMG_6503.JPG

Қўшимча қилиш лозим, мазкур компания Президентимизнинг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда мазкур соҳада қилинаётган ишларни янада ривожлантириш учун ташкил этилган. Дастлабки босқичда ЎзИКМК томонидан тижорат банкларига Осиё Тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилади. Компания ресурслари Президентимизнинг ипотека кредитлари бозорини ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва энг сўнгги молиявий ечимларни қўллаш орқали арзон уйларга бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.