"Китоб - замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир".
Туронбанк ва "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида ходим ҳамда мижозлар учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда бадиий, илмий, диний ҳамда жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китоблар савдоси бўлиб ўтди.