Молиявий саводхон авлодни бугун тарбиялаймиз!
Жаҳон психологларининг таҳлилига кўра, инсонларнинг аниқ фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқиши уларнинг мактаб даврларига тўғри келар экан. Яъни, ёшликда ҳар қандай мураккабликдаги ҳисоб – китобларни бажариш, иқтисодий атамаларни ўрганиш бир мунча осонроқ бўлар эмиш. Аслида ҳам болалар молия, жамғарма ва сармоялар ҳақида қанчалик эрта билсалар, ўзларининг бутун ҳаётлари давомида шахсий маблағларини шунчалик яхши бошқара оладилар.
Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ҳар йили дунё бўйлаб “Жаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) глобал таълим дастури тадбирлари ташкил этилади. Жаҳоннинг 200 га яқин давлатлари қаторида Ўзбекистон ҳам унда иштирок этмоқда.
Туронбанк эса ушбу молиявий саводхонлик марафонининг энг фаол қатнашчиларидан биридир.
FullHD - TuronBank Media - https://www.youtube.com/watch?v=istMfCKj0Ro