“Ислом молияси” мавзуида 5 кунлик тренинг бошланди!
Шариат тизими бизга нафақат Аллоҳга ибодат қилиш, балки инсон турмушининг барча жабҳалари, хусусан, иқтисодий ҳаётни тартибга солиш ва муаммоларни ечиш илмини ҳам ўргатади. Айниқса, юртимиз аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этишини инобатга олсак, уларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда шариат қоидаларига мувофиқ келувчи банк маҳсулотларини тақдим этиш зарур саналади.
Замонавий трансформация жараёнларини бошдан ўтказаётган Туронбанк айни шу йўналишда доимий ва ишончли ҳамкори бўлмиш Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан фаол ишлаб келмоқда.
Унинг натижаси ўлароқ, банк мутахассисларининг айни йўналишдаги билим ва тажрибаларини янада ошириш, “Ислом молияси”нинг асосий тушунчаси, қоидалари, асослари ва унинг ишлаш тартиби бўйича кўпроқ маълумот бериш мақсадида махсус ўқув – тренинг машғулотлари бошланди.