Соғ танда – соғлом молия!

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Чимён" қишлоғида "Chimgan challenge-2022" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтди. 16-18 феврал кунларига белгиланган мусобақаларда вазирлик ва идоралардаги спорт тарғиботчилари "Шахмат", "Бадминтон", "Тоғ чанғиси", "Мини-футбол" ва  "Халқ миллий ўйинлари" каби йўналишлар бўйича ўзаро беллашишди.

Унда фаол иштирок этган "Туронбанк" АТБ Банк хавфсизлиги ва ахборотларни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси Ботир Салаҳутдинов "Мини-футбол" ва "Шахмат" спорт турлари бўйича юздан ортиқ қатнашчилар орасида фахрли 2 - ўринни эгаллади. Қолаверса, фестивалнинг энг фаол иштирокчиси номинацияси ҳам ходимимизга насиб этди.

photo_2022-02-18_19-18-21.jpg

photo_2022-02-18_19-18-23.jpg

photo_2022-02-18_19-18-24.jpg

photo_2022-02-18_19-18-25.jpg