Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар муҳокама қилинди!
Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ муҳим сиёсий жараён давом этмоқда.
Унда фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси парламент қуйи палатасида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 2022 йил 25 июнидан жорий йилнинг 5 июль кунига қадар умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.
“Туронбанк” АТБда ўтган тадбирда мазкур қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. Унда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси сенатори Маруфова Гулнора Махмудовна иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг аҳамияти ва мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартишлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлигини қайд этди.
Очиқ ва самимий рухда ўтган муҳокамаларда қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.