Топ - раҳбарлар учун махсус тренинг!
"Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида Туронбанкнинг топ - раҳбарлари учун "Етакчилик ва банк ходимларининг фаолиятини баҳолаш учун KPI тизимини қўллаш" мавзуида тренинг бўлиб ўтди. Молиявий машғулотларни тажрибали экпертлар Дамир Деминов ва Гузаль Муминовалар олиб боришди. Тренингда асосан жамоа билан ишлаш, раҳбарларда лидерлик сифатларини шакллантириш, юқори самарадорликка эришиш учун ходимларни қандай бошқариш каби масалалар интерфаол ўйинлар ёрдамида ўргатилди.
Маълумот ўрнида, бу Туронбанк ходимлари учун ўтказилаётган биринчи тренинг эмас, банкнинг HR - менежмент тизими йил давомида бир неча бора шахсий персоналнинг билим кўникмаларини ошириб, касбий малакаларини мустаҳкамлайди.