Туронбанк мижозлари «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланишди!
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори (https://president.uz/uz/lists/view/5443) билан таъсис этилган “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони ўз бизнес лойиҳаси орқали янги иш ўринлари яратиб, жамият ва иқтисодиёт ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ишбилармонларга 20 август – "Тадбиркорлар куни" арафасида топширилди.
Ушбу мукофотга лойиқ кўрилганлар (https://telegra.ph/FAOL-TADBIRKORLAR-08-20) орасида Туронбанк билан ҳамкорликда ишлаб келаётган тадбиркорлар борлиги бизни қувонтиради.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус филиали мижози:
Кучкаров Кодамбой Собирович – “Ustyurt sodium sulfate” МЧЖ раҳбари.
Панаев Бахтияр Бердумуратович - "Uy - joy Qurilis" МЧЖ раҳбари.
Фарғона вилояти Фарғона филиали мижозлари:
Вохидов Икромжон Абдумажидович – “BS textile Fargona” МЧЖ раҳбари
Илясов Фахриддин Фаёзович – “Ilyasov” МЧЖ раҳбари.
Мирзаева Садоқат Алишеровна – “Art house sadosh” МЧЖ раҳбари.
Наманган вилояти Наманган филиали мижози:
Абдуллаев Қудрат Қосимжанович - "Namangan - Istiqlol bog'i" МЧЖ раҳбари.
Жиззах вилояти Жиззах филиали мижози: "Дўстлик" ордени!
Бобоева Холисхон Назиржоновна – "Аl-Abbos silk" МЧЖ раҳбари.
Шу ўринда мамлакатимиздаги барча тадбиркор ва ишбилармон доира вакилларини бугунги касб байрамлари билан Туронбанк жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!