Туронбанкнинг молиявий салоҳияти Дубайда тақдимот қилинди!

Замонавий трансформация жараёнларининг навбатдаги босқичига ўтган Туронбанк куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил этилган "Non-deal Roadshows"да ўз имкониятларини намойиш этди.

Мазкур нуфузли тадбирда БААнинг кўплаб инвесторлари ҳамда молиявий тармоқ лидерлари билан ўзаро фикр алмашиб, Туронбанкни трансформация қилиш ва келгусида хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.     

Қайд этиш лозим, айни йўналишдаги саъйи - ҳаракатлар Давлатимиз раҳбарининг "2020 - 2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги Фармони асосида олиб борилмоқда.

photo_2022-09-29_23-58-00.jpg

photo_2022-09-29_23-58-01.jpg

photo_2022-09-29_23-58-03.jpg