2021 йил 09 январь “Туронбанк” АТБ тизимида “Ёшларнинг таълим-тарбиясини асрий ва азалий шарқона қадриятларимиз ва мамлакатимизнинг миллий мафкураси билан уйғунлаштириш, ёшларнинг диний-ахлоқий ҳамда инсон саломатлиги”га оид мавзуларда онлайн семинар бўлиб ўтди

Бошқарув Раиси ўринбосари, департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Республика аппарати, Марказий амалиёт бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят филиаллари барча ходимларининг 985 нафари иштирок этди.   

Тадбирга Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори тарих фанлари номзоди, доцент Давронбек Мақсудов ва врач эндокринолог–диетолог Дилобар Иброхимова таклиф этилдилар.

Бошқарув Раиси ўринбосари С.Т.Калдибаев мажлисни кириш сўзи билан очиб “Туронбанк” АТБ тизимида Ёшларнинг таълим-тарбиясини асрий ва азалий шарқона қадриятларимиз ҳамда мамлакатимизнинг миллий мафкураси билан уйғунлаштириш, ёшларнинг диний-ахлоқий ҳамда инсон саломатлиги масалаларига оид мавзуларида бўлишини айтиб ўтди.

Сўз навбати ҳурматли меҳмон сифатида чақирилган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди, доцент Давронбек Мақсудовга берилди.

Давронбек Мақсудов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сонли қарори билан ташкил этилганлиги, шу билан бирга Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Махмуд Абу Мансур Мотуридий ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Cуҳбат давомида бугунги кунда энг долзарб бўлган Шукроналик ҳақида ҳам сўз борди. Ислом таълимотида неъматларга шукр қилиш улуғ фазилат ва юқори даража экани алоҳида қайд қилинган.

Кейинги сўз навбати Врач эндокринолог–диетолог Дилобар Иброхимовага берилди.

Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш кераклиги, шу боис ҳам тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутиши ҳақида гапириб ўтди.

Банк ходимлари томонидан меҳмонларга берилган саволларга   қизиқарли жавоблар олдилар.

Бошқарув Раиси ўринбосари таклиф қилинган меҳмонларга қимматли вақтини аямай банкимизга ташриф буюргани учун чуқур миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Семинар якунида Бошқарув Раиси ўринбосари банкнинг барча ходимларининг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.