Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2019

2019 йил

Март 2019

Туронбанкнинг янги «Андижон» филиали очилди.

2018

2018 йил

Феврал 2018

Туронбанкнинг янги «Мирзо-Улуғбек» филиали Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлади.

Туронбанк  Хитойнинг Эксим банки билан жами 85,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама келишувларни имзолади.

Миллий рейтинг агентлиги  «AXBOR – RЕYTING» Туронбанкнинг рейтинг кўрсаткичини «UzA» «Барқарор» даражасида белгилади.

Халқаро рейтинг агентлиги “STANDART & POOR’S”
Туронбанкнинг рейтинг кўрсаткичини «B/B» «Барқарор» даражасида белгилади.

24/7 режимида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш АТМлар ишга туширилди.

2017

2017 йил

Март 2017

Туронбанкнинг янги «Юнусобод» филиали очилди.

Умумий қиймати 50 млрд. сўмлик қўшимча 18- эмиссия қилинди ва натижада  банк капитали 100 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.
 
Умумий қиймати 59,5 млрд. сўмлик қўшимча 19-эмиссия қилинди.

2016

2016 йил

Июн 2016

Туронбанк мижозларни биометрик  идентификация тизимини жорий қилди.

Туронбанк  “Янги ишчи ўринларини яратиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича” энг яхши банк деб эътироф этилди.

2015

2015 йил

Май 2015

Туронбанкнинг 17 эмиссияси ҳисобига банк капитали  4,1  млрд. сўмга ошиб 50 млрд. сўмни ташкил этди.

Миллий рейтинг агентлиги  «AXBOR – RЕYTING» Туронбанкнинг рейтинг кўрсаткичини «UzA» «Барқарор» даражасида белгилади.

2014

2014 йил

Апрел 2014

Туронбанкнинг 16 эмиссияси ҳисобига банк капитали  6 млрд. сўмга ошиб 46,0 млрд. сўмни ташкил этди.

Туронбанк The New Era Award for Technology, Innovation and Quality- Технологиялар, Инновациялар ва Сифат учун Янги давр мукофотига сазовор бўлди.

2013

2013 йил

Сентябр 2013

Жахон банки ва Халқаро ривожланиш ассоциацияси кўмагида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида янги кредит линия ҳисобидан молиялаштириш йўлга қўйилди.

Туронбанкнинг MyTuron - ҳисоб рақамни масофадан бошқариш янги хизмати жорий қилинди.

«The Banker»  молиявий журналининг тақдимотига кўра, Туронбанк 2013 йилда Ўзбекистондаги энг яхши банк деб эътироф этилди.

2012

2012 йил

Июл 2012

Туронбанкнинг 13 эмиссияси ҳисобига банк капитали  4,2 млрд. сўмга ошиб 28,0 млрд. сўмни ташкил этди.

Халқаро рейтинг агентлиги “STANDART & POOR’S”
Туронбанкнинг рейтинг кўрсаткичини «В-/С» «Барқарор» даражасида белгилади.

Банк акцияларининг номинал баҳоси ошиши ҳисобига банк устав капитали капитали  6,0 млрд. сўмга ошиб 34,0 млрд. сўмни ташкил этди.

2011

2011 йил

Октябр 2011

Туронбанк Германиянинг Commerzbank AG Frankfurt нинг STP MT103 форматидаги  автоматлаштириш даражаси 95,28% гача етганлиги учун мукофотланди.

2010

2010 йил

Март 2010

2010 йилда Туронбанк 5,6 млрд. сўмга тенг ўз акцияларининг қўшимча эмиссияси ҳақида эълон қилди, Туронбанкнинг устав капитали икки баробар ўсди, бу эса потенциал акциядорларнинг банк фаолиятидан манфаатдорлиги тўғрисида далолат беради. Бундан ташқари Туронбанк 2010 йилдан бошлаб, аҳолига «Unistream» ва «Migom» тизимлари бўйича пул ўтказиш хизматларини амалга оширмоқда.

2010 йилнинг ноябрь ойида ОАТ Туронбанкнинг молия бозорида фаолият кўрсатаётганига 20 йил тўлади. 2011 йилнинг бошида Туронбанк устав капитали 23,8 млрд. сўмни ташкил этди, уни акциядорлар ва партнёрлари қўллаб-қувватламоқда, банк диверсификацияланган мижозлар базаси ва ЎзР Вазирликлари ва йирик қўшма корхоналар каби қатор йирик корпоратив мижозларга эга.

Туронбанк дунё бўйича 75 банк билан корреспондентлик муносабатлар ўрнатди, шунингдек улардан 14-таси билан корреспондентлик ҳисоб-китобларни амалга оширмоқда. 175 минг киши, шу жумладан омонатчилар учун ишончли банк ҳисобланади. Ўз фаолиятини амалга ошириш даврида, аҳолига банк хизматларини кўрсатиш мақсадида Туронбанк 19-та филиал, 150-тадан зиёд қўшимча бўлинмалар очди ҳамда 17 минг турли компаниялар учун ишончли шерик бўлиб келмоқда.

Туронбанк қуйида келтирилган ассоциация, жамғарма ва халқаро ташкилотлар аъзосидир:

  • Аҳоли омонатларини кафолатлаш жамғармаси;
  • Республика банклараро Валютали биржаси;
  • «Тошкент» республика жамғармавий биржаси;
  • Ўзбекистон Республикасининг Банклар Ассоциацияси;
  • ЎзР савдо-саноат палатаси;
  • SWIFT халқаро электрон тўловлар тизими;
  • VISA International халқаро тўловлар тизими;
  • «REUTERS» информацион-дилинг тизими.

2009

2009 йил

Май 2009

2009 йилда банкнинг Устав капитали 2,2 млрд. сўмга ортди ва 2010 йилнинг 1 январига 13,0 млрд. сўмни ташкил этди. 2009 йилда «Промсвязьбанк» ОАЖ (Россия Федерацияси) билан корреспондентлик муносабатлар ўрнатилди ва, АҚШ валютаси, евро ва Россия рублида корреспондентлик ҳисоб рақамлари очилди. Credit Suisse (Швейцария), Commerzbank AG (Германия) и HSBC Bank London Branch банкларига нақд пуллик хорижий валютани етказиб бериш тизими ташкил этилди.

2009 йил давомида Electron, Classic, Gold и Business каби тўрт хил валютали корпоратив Visa карта асосида эмиссия лойиҳаси муваффаққиятли амалга оширилди. Хусусан 2009 йилнинг май ойида, аҳоли томонидан Туронбанкнинг илк ишчи картасидан фойдаланиш имконияти яратилди.

2008

2008 йил

Август 2008

2008 банк фаолияти учун айниқса бахайр бўлди. Moody’s халқаро рейтинг агентлиги ОАКБ Туронбанкига E+ молиявий барқарорлик рейтингини берди, бу рейтинг эса қарзни тўлашга қодирлик В3 баҳосига тенгдир. Бу рейтинг банкнинг йирик клиентлар (улар ичида ҳам давлат корхоналари ва ҳукумат муассасалари, ҳам хусусий компаниялар) билан мустаҳкам ишчи алоқалар, ривожланган филиаллари, даромад ва операцион самарадорлиги кўрсатикичларининг яхшиланиб бориши, шунингдек активлар сифатининг талаб даражасида эканлигини ҳисобга олади. Барча рейтинглар банкнинг барқарорлигидан далолат беради. Банк «Money Gram» пул ўтказиш тизимини жорий этди ва Ўзбекистонда биринчилар қаторида пул ўтказишлар бозорига «Золотая Корона» тизимини киритди, JP Morgan Chase банки (АҚШ) ҳамда Молия ва кредит банк (Украина) билан корреспондентлик муносабатларни ўрнатди.

2008 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ёшлар йили деб эълон қилинди. Бу ҳодиса банк кредит сиёсатида ўз муносиб аксини топди. 286 ёш оила ипотека, истеъмол ва микро кредитлар олдилар, шунингдек ёш оилалар ўз бизнесини ривожлантириши учун кредитларга эга бўлдилар.

Туронбанк мижозлари тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам бериш мақсадида янги банк технологияларни ривожлантиради ва жорий этади. Банк хизматларини кўрсатиш жараёнига ўзгаришлар киритилди, масалан, 2008 йилда Internet-Banking ва Sms-Banking ҳисоб рақамлари бўйича масофадан хизмат кўрсатишнинг янги янада модификациялашган тизимлари жорий этилди.

2007

2007 йил

Феврал 2007

2007 йилдан бошлаб банк молия бозорда ЎзР Марказий Банки лицензияси ва Акциядорлар Умумий Йиғилиши қарори асосида Очиқ Акциядорлик Тижорат Туронбанк сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур йилда Туронбанк «Рейтерс» дилинг тизими аъзоси, VISA International халқаро тўловлар тизимининг ассоциациялашган аъзоси бўлди, Credit Suisse банк (Швейцария) билан нақд пуллик хорижий валюта етказиб бериш бўйича битим тузди. 2007 йилдан бошлаб банк пул ўтказишнинг Contact деб номланган янги тизимини жорий этмоқда, бу билан Туронбанк Ўзбекистон бўйича пул ўтказишлар ҳажмидаги ўз ҳиссасини кўпайтирмоқда.

2005

2005 йил

Январ 2005

Универсал банк сифатида Туронбанк 2005 йилда акцияларнинг қўшимча эмиссиясини ўтказди ва давлат муассасалари ҳамда йирик тижорат тузилмаларни янги акциядорлар сифатида жалб қилди.

2004

2004 йил

Март 2004

Туронбанк ташқиқтисодий фаолиятини халқаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида ҳам ривожлантирди. Бунинг натижасида 2004 йилда банк SWIFT SCRL халқаро ташкилотининг аъзоси бўлди. Бу билан боғлиқ равишда банкнинг мижозлар базаси кўпайиб бормоқда ва диверсификация қилинмоқда, халқаро операциялар ва пул ўтказиш айланмалари (оборотлари) ҳажми кўпайиб бормоқда.

2003

2003 йил

Апрел 2003

2003 йилда банк ўз ташқиқтисодий фаолиятини ривожлантириш, хорижий банклар билан корреспондент муносабатларни ўрнатиш ҳамда йирик халқаро молия институтлари билан алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни ривожлантириш билан шуғулланади. Бунинг натижасида Туронбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Быстрая почта» тезкор пул ўтказиш муассаси вакили ҳамда «Western Union» халқаро пул ўтказиш муассаси вакилига айланди.

2002

2002 йил

Июн 2002

2002 йилнинг 29 июнидан бошлаб ЎзР Марказий Банки лицензиясига мувофиқ банк ўз фаолиятини Акциядорлик Тижорат Туронбанк сифатида давом эттирди.

Туронбанк қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича Реконструкция ва Ривожланиш Европа Банки билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа 10 йилга мўлжалланган бўлиб, 2002 йилда бошланган ва 2012 йилда тугатилиши керак.

1990

1990 йил

Ноябр 1990

Акциядорлик Тижорат "Туронбанк" республикада очилган биринчи тижорат банклар қаторига киради, 1990 йил 6 октябрьда ўтказилган таъсис конференциясида аъзолар томонидан тасдиқланган, 1990 йил 6 ноябрьда Давлат банки томонидан № 713 рақам остида рўйхатга олинган.

Қуйида келтирилганлар банк очилишида унинг таъсисчилари бўлдилар:

  • Мелиорация ва сув хўжалиги Вазирлиги ва унинг қарамоғидаги ташкилот ва корхоналар;
  • Сув хўжалиги қурилиши Давлат Қўмитаси ва унга қарашли корхона ва ташкилотлар;
  • Меъморчилик бўйича ишлар Давлат Қўмитаси;
  • Маданият Вазирлиги қошидаги Маданият ёдгорликлари бошқармаси;
  • «Меъмор» республика бирлашмаси;
  • Ўзбекистон Архитекторлар Иттифоқи;
  • Стройимпекс ташқиқтисодий ассоциациясининг Ўрта Осиёдаги филиали;
  • Хорижий мамлакатлар билан ташқиқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш бўйича «Фарход» ассоциацияси.

1993 йили 17 апрельда аъзолар Умумий Йиғилиши қарорига биноан банк «Турон» Очиқ Акциядорлик Тижорат Консолидация Банкига айлантирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech