Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро иқтисодий алоқа амалиётлари

Туронбанк барча турдаги ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатади ҳамда йирик хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилади. Банк томонидан Европанинг етакчи тижорат банклари билан мустаҳкам ва узоқ йиллик муносабатлар ўрнатилган ва МДҲ ҳамда жаҳон мамлакатлари валюталарида корреспондентлик ҳисобварақларидан муваффақиятли фойдаланилмоқда, натижада банк мижозлари банклараро пул ўтказиш, хужжатли аккредитивлар ва банк кафолатлари каби ташқи савдо амалиётларини амалга ошириш, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларни ўз вақтида ва самарали ўрнатиш имконига эга бўлмоқдалар. Хизмат кўрсатишдаги қулай тарифлар ва оперативлик нафақат банкнинг ўз амалиётларини амалга ошириши, балки ҳамкорларининг халқаро фаолиятини кенг ривожлантиришга ёрдам беради.

Туронбанк жаҳоннинг 75 дан зиёд банклари билан вакиллик муносабатларни ўрнатди, 10 та банкда вакиллик ҳисобварақлар очилган, шу жумладан:

  • Korea Exchange Bank (Корея Республикаси)
  • ВТБ банк (Россия)
  • Cбербанк (Россия)
  • Промсвязьбанк (Россия)
  • Азиа-Инвест банк (Россия)
  • Bank of China (Хитой)

Туронбанк қуйидаги халқаро ташкилотлар аъзосидир:

  • SWIFT халқаро банклараро маълумотлар ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш тизими;
  • VISA International халқаро тўлов тизими (ассоциациялашган аъзолик);
  • MasterCard халқаро тўлов тизими (ассоциациялашган аъзолик);
  • «REUTERS» информацион-дилинг тизими

Вакиллик муносабатларини ривожлантириш жараёнида банк, ўз мижозлари талабларини инобатга олган ҳолда, халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдали, манфаат келтирувчи шарт-шароитларни яратмоқда. S.W.I.F.T. тизими халқаро ҳисоб-китобларнинг юқори даражали оперативлиги ва ишончлилигини таъминлайди. REUTERS информацион-дилинг тизимига уланганлиги Банкнинг нафақат охирги иқтисодий янгиликлардан хабардор бўлишини таъминлайди, балки халқаро молия ташкилотлари билан тўғридан-тўғри ва ишончли алоқаларни амалга ошириш шарт-шароитларини яратади. Бунинг натижасида мижозларинг ҳисоб-китоблари ва амалиётларларини амалга ошириш учун ижобий ва қулай шароитларни яратди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech