Бизнес учун ҳисоб-китоб ва касса хизматлари
Туронбанк сўм ва хорижий валютада турли тўловлар ҳамда пул ўтказмалари бўйича сифатли ҳисоб-китоб касса хизматларини кўрсатади. Банкимизда ҳисоб рақамга эга бўлган компаниялар, корхоналар ва юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар сифатли ва тезкор хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Ҳисоб-касса хизмати бўйича кўрсатиладиган хизматлар
- Ҳисоб рақам очиш ва уни юритиш
- Нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб китобларни амалга ошириш
- Конверсион амалиётлар
- «Internet Banking» ва «SMS banking» орқали ҳисобни бошқариш
- Савдо терминаллари ва инкассация
- Чет эл валютасида операциялар
- Ҳужжатли операциялар
- Бошқа хизматлар
Туронбанкда ҳисоб рақам очиш жуда осон, бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун- Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
- Мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат
Юридик ташкилотлар учун
- Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
- Юридик корхонасининг низоми
- Юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати.