Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредити Файзли маскан

Янгиланган сана:  ...
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
  • Фоиз ставкаси (%):
  • Бошланғич бадал (%):
  • Суғурта бўйича харажатлар:
  • Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар:
  • Kreditni qaytarish tartibi:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.



Ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган "Файзли маскан" ипотека кредити

           

a7fe802d41fe20ae8c9100564f3bdbf4.jpg

Кредит миқдори
  • Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун 600 000 000 сўмгача
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Вилоятларда уй-жой сотиб олиш учун 400 000 000 сўмгача 
Фоиз ставкаси 
           25%

Кредит муддати
        10 йил

Бошланғич тўлов
         25 %

Кредит қайтариш усули
         Аннуитет 

ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич. Фуқаро тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ўз танлови асосида бирламчи ёки иккиламчи бозорда сотиладиган уй-жойни танлайди ва пудрат ташкилоти билан шартнома имзолайди.

2-босқич. Фуқаро тижорат банк филиалларига, танланган квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити ажратишни сўраб ариза билан биргаликда керакли ҳужжатларни тақдим этади.

3-босқич. Ариза кўриб чиқилгандан сўнг банк томонидан потенциал қарз олувчига ипотека кредити ажратилади.

MyTuron мобил иловасини PlayMarket ва Appstore орқали юклаб олинг

"Файзли маскан" ипотека кредити расмий даромад манбаига эга бўлган жисмоний шахсларга ажратилади.

Фуқаро ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.

Қарздор кредит олиш даврида жорий муддати ўтган кредит қарздорликлари, қарздор томонидан аввал олган ва сўндирилган кредитлари бўйича муддати 60 кундан ошган, кечиктирилган тўловлари ҳамда салбий кредит тарихига эга бўлмаслиги лозим. 



  • Ариза;
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорти;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган кўп-қаватли уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech