Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредити

Янгиланган сана:  5 Март 2020, 14:45
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.
Ҳар ойлик тўлов: ... сўм

Банк ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган Ипотека кредитлари:

Ипотека кредити бу – қонун хужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиха асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган холда якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун, якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар мажмуаси ҳисобланади.

Кредит суммаси:

  • якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки сотиб олиш учун амалдаги  базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 баробаригача;
  • якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ва кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача;

Кредит муддати: 10 йилгача

Ипотека кредити бўйича фоизставкалари квартира қийматининг жисмоний шахс томонидан киритиладиган бошланғич бадали миқдорига қараб белгиланади.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан (ПҚ-5886 Қарорига асосан) ажратиладиган Ипотека кредитлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш” 


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни) сотиб олиш учун қуйидаги шартларда берилади:

қишлоқ жойларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда 15 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

шаҳарларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда 15 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Бунда:

  • уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда белгиланади:

Ипотека.jpg
  • сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи уй-жой бозорида квартирани сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич. Фуқаронинг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ўз танлови асосида бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни танлайди ва пудрат ташкилоти билан шартнома имзолайди.

2-босқич. Фуқаро тижорат банк филиалларига танланган квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити ажратишни сўраб ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспортининг асли;

  • пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш бўйича шартнома;

  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда – ишланган даври учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;

  • субсидия хабарномаси (субсидия ажратиш тўғрисида ижобий хулосага эга бўлган шахслар учун).

3-босқич. Банк томонидан потенциал қарз олувчиларга қуйидаги шартларда ипотека кредитлари ажратилади:

  • кредит муддати – 15 йил;

  • кредит фоизи – бозор шартлари асосида белгиланган фоиз ставкаси;

  • кредит тўлов усули – ҳар ойда тенг миқдорларда (аннуитет усулида).

Бунда потенциал қарз олувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) ипотека кредити олиши учун мурожаат қилган кунда 18 ёшга тўлган ва  50 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

б) доимий иш жойига ва даромадлар манбаига эга бўлган шахслар;

в) қарз юки кўрсаткичи, яъни қарз олувчининг барча кредитлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг қарз олувчи (ва биргаликда қарз олувчиларнинг) тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаган шахслар.

Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, уларнинг банк олдидаги қарз мажбуриятларини таъминлаш юзасидан юридик шахсларнинг кафиллиги қабул қилиниши ва юридик шахснинг йиллик сой фойдасини 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичида кўшилиши мумкин;

г) ипотека кредити ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар.

4-босқич. Банк томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан (субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия маблағлари банкка ўтказиб берилгандан) сўнг;
  • банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида кредит шартномаси расмийлаштирилади;

  • қарз олувчи томонидан суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномаси тузилади;

  • белгиланган тартибда уй-жойнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади;

  • ипотека шартномаси тузилади ёки қонун асосида ипотека белгиланган тартибда Ўздавергеодезкадастрда рўйхатдан ўтказилади.

ПФ-5886-сонли Фармоннинг 6-бандига мувофиқ субсидиялар:

  • қишлоқ жойларда – биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

  • шаҳарларда – дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун – Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

  • Субсидия – бошланғич бадални тўлаш учун қишлоқ жойларда берилмайди.

2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидия олиш истагида бўлган, кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали субсидия олиш учун аризаларни тақдим этади.

Ипотека кредит шартнома намунаси


Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;

  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;

  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:

  • Ариза
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси (кредит инспектори томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари. Бунда, охирги 12 ой давомида доимий даромад мавжуд бўлмаган ҳолларда, охирги ойларда олинган даромаддан ўртача даромад ҳисобланиши мумкин;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
  • агар қарз олувчи ёш оила аъзоси ҳисобланса, ваколатли давлат органининг (ФХДЁ) тасдиқловчи маълумотномаси;
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.
  • Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;
  • агар ипотека кредити ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйидаги квартирани сотиб олишни молиялаштириш учун ажратилаётган бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech