Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Таълим кредитлари

  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.
Ҳар ойлик тўлов: ... сўм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида” 318-cон қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун талабаларга таълим кредитлари ажратилади.

Таълим кредитлари, Олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

  • Чин етимларга, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
  • Талабаларнинг қолган тоифаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари белгиланади.
Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин.
Ҳозирча маълумот йўқ
Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиши лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:

  • мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
  • банкнинг кафолати;
  • учинчи шахснинг кафиллиги;
  • суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech